БМТ Тараққиёт дастури иқлим ўзгаришига оид сиёсат бўйича халқаро маслаҳатчи Даниела Каррингтон томонидан 2021 йил 11-30 март кунлари ўтказиладиган бир қатор онлайн тренингларни таклиф қилади.

Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ишлари ва ривожлантириш вазирлиги (FCDO) томонидан молиялаштириладиган "Марказий Осиёда иқлим хавфсизлиги бўйича сиёсий ҳаракатлар" лойиҳаси иқлим ўзгариши бўйича янада қатъий ва изчил ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг хабардорлигини ошириш орқали Марказий Осиёда иқлим хавфсизлиги бўйича сиёсий фаолиятни кучайтиришга қаратилган. Лойиҳанинг иштирокчи-давлатлари Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон бўлиб ҳисобланади. Лойиҳа ушбу мамлакатларнинг Париж битими бўйича мажбуриятларини бажариш учун иқлим ўзгаришига оид миллий сиёсатни кучайтиришга ёрдам беришга қаратилган. Бундан ташқари, ушбу лойиҳа можароларни камайтириш, энергия ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, миллий манфаатдор томонларни фаол жалб қилиш орқали барқарорлик ва иқлим ўзгариши хатарларига бардошлигини оширишга қаратилган. Лойиҳа Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг Томонларнинг ўтказилажак Томонларнинг Анжумани (СОР 26) да янада самарали иштирок этиш имконини беради ва Париж битимини янада муваффақиятли амалга ошириш учун замин яратади.

Иқлим ўзгариши бўйича юқори даражадаги музокараларнинг сиёсий ва техникавий моҳияти ўта мураккаб эканлигини инобатга олсак, “иқлим дипломатияси” жуда муҳим рол ўйнаган ҳолда, миллий манфаатларга доир мунозаралар ва халқаро ҳамкорлик ўртасидаги кўприк сифатида хизмат қилишини қайд этиб ўтиш жоиз. Айнан шу жараён орқали миллий давлатлар - ва сони тобора кўпайиб бораётган нодавлат ва суб-давлат субъектлари - иқлим ўзгариши хавфини камайтириш ва иқтисодиётнинг паст углеродли ва иқлимга бардошли ривожланиш йўлига ўтишини қўллаб-қувватлаш бўйича иш олиб боради.

Миллий делегатларни ушбу ўта мураккаб халқаро музокараларга, хусусан Томонларнинг анжумани (СОР 26) га тайёрлаш мақсадида БМТ Тараққиёт дастури иқлим ўзгаришига оид сиёсат бўйича халқаро маслаҳатчи Даниела Каррингтон томонидан 2021 йил 11-30 март кунлари ўтказиладиган бир қатор онлайн тренингларни таклиф қилади.Тренинглар ҳафтасига икки марта икки соатдан, онлайн режимда Zoom платформаси орқали инглиз тилида ўтказилади, машғулотлар рус тилига таржима қилиб борилади.

Тренингда иштирок этишингизни тасдиқлаш ва сизни қизиқтирган қўшимча саволларга жавоб олиш учун Покиза Ширинова хоним билан ушбу манзили орқали боғланишингиз мумкин: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.">pakiza.shirinova@undp.org.